date

АҚШ Украинага энг катта ҳарбий ёрдам пакетини ажратди

АҚШ Украинага энг катта ҳарбий ёрдам пакетини ажратди
Фото: AP / Alex
АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги, энг катта пакетини ажратди, деб ёзди Associated Press АҚШ расмийларига таяниб.

«Пентагон ўз захираларидан қиймати тахминан 2,85 миллиард долларлик ҳарбий техникани ажратиб, Украинага юборади. Бу ҳарбий ёрдам пакетининг энг каттасидир», дейилади хабарда.

Киевга ҳарбий ёрдамнинг янги пакети 6 январ куни эълон қилинади ва у 50 га яқин Bradley пиёда аскарлар жанговар машинасини ўз ичига олади.

Бундан ташқари, мақсадли ёрдам пакетига Humvee ҳарбий машиналари, MRAP кўп мақсадли транспорт воситалари ҳамда «катта миқдордаги» ракеталар ва бошқа ўқ-дорилар киради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Украинага энг катта ҳарбий ёрдам пакетини ажратди