
Россия жамоатчилиги ҳукуматни урушда мағлубиятга учраганини кечирмайди, дейди диссидент шахматчи Гарри Каспаров Deutsche Welle’га берган интервьюсида.
«Умуман олганда, ҳокимиятни жинояти учун кечириш мумкин. Россияда буни кўп марта бошдан кечирганмиз, лекин рус жамияти урушда ва айниқса, жуда яқин бўлган урушда мағлубиятнинг кучини ҳеч қачон кечирмаган. Унинг натижаси, агар биз кутган нарса бўлса - Россия учун ҳалокатли, Украинанинг барча ҳудудлари қайтарилиши, Севастополда Украина байроғи ҳилпираб туриши - жамият учун зарба бўлади. Украинадаги мағлубиятдан кейин Россия биринчи даражали давлат бўлишни тўхтатади ва иккинчи даражали мамлакатга айланади», - деди собиқ жаҳон чемпиони Каспаров.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг ягона илинжи ядро қуролидир, аммо ундан «ҳеч ким фойдалана олмайди».
“Менимча, бу адмирал ва генералларнинг барчаси ўғирлаган нарсаларини қандай сақлаб қолиш ҳақида ўйлашмоқда. Бу уруш қиморига катта пул тикилган”, - деди Каспаров.
Унинг қўшимча қилишича, мағлубият “Россияда юз минглаб қуролли одамларни пайдо қилади. Янги сафарбарлик эса бундай одамларни янада кўпайтиради. Ҳозирча улар Украинага кетишяпти. Ҳозирги вазият 1917 йилга ўхшаб кетяпти: ҳукумат мағлубиятга учраган тақдирда, тузумнинг гўркови бўладиган армия яратилмоқда", - дея хулоса қилди Каспаров. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар