
Толибон Aфғонистон шимолидаги Aмударё ҳавзасидан нефт қазиб олиш бўйича Хитой компанияси билан шартнома имзолади.
Хитойнинг Xinjiang Central Asia Petroleum and Gas компанияси билан тузилган битим Толибон 2021 йилда Aфғонистон устидан назорат ўрнатганидан бери энергия қазиб олиш бўйича имзолаган дастлабки йирик халқаро ҳужжат ҳисобланади.
Толибон ҳукумати баёнотига кўра, шартнома Қобулда Толибон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Aбдул Ғани Барадар ва Хитойнинг Aфғонистондаги элчиси Ван Ю иштирокида имзоланган.
Барадар бу келишув Aфғонистон манфаатларига мослигини, мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаган. “Табиий ресурсларга келсак, Aфғонистон бой давлат. Нефт, бошқа фойдали қазилмалардан ташқари, афғон халқининг бойлиги бўлиб, мамлакат иқтисодиётининг таянчига айланиши мумкин”, — деган Барадар.
Шартномага кўра, Хитой компанияси йилига 150 миллион долларгача сармоя киритади, бу эса уч йил ичида 540 миллион доллардан ошади. “Лойиҳа 3000 афғонга иш беради”, —дейилади ҳукумат баёнотида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар