09:13 / 08.01.2023
235

Британия қироллик оиласи аъзоларидан уйқу сифатини яхшилашга ёрдам берадиган лайфхаклар

Британия қироллик оиласи аъзоларидан уйқу сифатини яхшилашга ёрдам берадиган лайфхаклар
Фото: Marie Claire
Қироллик оилалари аъзоларига катта масъулият юкланган, уларнинг кундалик жадвали кўплаб йиғилиш, оммавий тадбир ва бошқа вазифалар билан тўлган, шунинг учун уларга сифатли уйқу жуда ҳам муҳимдир. Marie Claire нашри Виндзорларнинг уйқу сифатини яхшилашга ёрдам берадиган лайфхаклари билан бўлишди.

Эрта уйғониш

Меган Маркл бир нечта интервьюларида ҳар куни эрталаб соат 4:15 да уйғонишини маълум қилган, бу унга ўз ишини тартибга солишга ёрдам беради. Ўзининг The Tig номли блогида у шундай деб ёзади: «Барчамизга маълумки, тонг бизнинг келгуси кунимизни белгилайдиган муҳим вақтдир».

Йога билан шуғулланиш

Меган Марклнинг яна бир сири шундаки, бу кунлик йога дарсларидир. Шаҳзода Гаррининг рафиқаси узоқ вақтдан бери бундай машғулотнинг мухлиси бўлиб келган ва ҳар куни эрталаб ўз вазифаларини бошлашдан олдин машқ қилади. У ёгани уйқу учун фойдали эканини айтиб ўтган. «Йога билан шуғулланиш менга жуда кўп фойда беради: организмнинг мослашувчанлиги ва куч, бахт ҳисси, диққатни жамлаш ҳамда самарадорликни ошириш, шунингдек, ташвиш даражасини пасайтириш ва сифатли уйқу».

Кофеиндан сақланиш

Сассекс герцогиняси аввалроқ кофеинни сабзавот билан алмаштирган. «Эрталаб мен олма, карам, исмалоқ, лимон ва занжабилдан сабзавотли ичимлик тайёрлайман ва буни бир чашка эспрессодан яхшироқ деб биламан», — дейди Меган Маркл.

Кун давомидаги фаоллик

Фото: Marie Claire
Кембриж герцогинясининг ҳам бу борада ўзига хос сирлари бор – унинг фикрича, фаол ҳаёт тарзи унга кундалик тартиб ва ​​уйқуни назорат қилишда ёрдам беради. Кейт Миддлтон ва шаҳзода Уильям табиат қўйнида бўлишнинг фойдалари ҳақида бир неча бор гапирган ва бундан ташқари, герцогиня ҳар куни эрталаб югуради ёки сайрга чиқади.

Бир вақтда ухлашга одатланиш

Кейт Миддлтоннинг сўзларига кўра, у ҳар доим бир вақтнинг ўзида, яъни соат 22:30да ухлайди. «Бу менга сифатли уйқу гигиенаси ва доимий кун тартибини сақлашга ёрдам беради, бу эса тез ухлашга ва осон уйғонишга ёрдам беради», — деди Кембриж герцогиняси.

Кечки овқатни эртароқ истеъмол қилиш

Хабар қилинишича, шаҳзода Уильямнинг рафиқаси кечки овқатни ётишдан бир неча соат олдин ейишга ҳаракат қилади. Шунда овқат ҳазм бўлишга вақт топади ва бу жараён организмни тунги куч ва қувватни тиклашидан чалғитмайди.

«Эрл Грэй» чойи

Фото: Marie Claire
Албатта, қиролича Елизавета ҳам соғлом уйқунинг ўзига хос сирларига эга бўлган. Маълум бўлишича, у ҳар кунни бир чашка «Эрл Грэй» чойи билан якунлаган, бу организмга тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва ухлаб қолишни осонлаштиради.

Кечки овқатни ёлғиз истеъмол қилиш

Ёлғиз овқатланиш озиқ-овқатни яхшироқ ҳазм қилишга ёрдам бериши исботланган, чунки бундай шароитларда ҳеч қандай нарса чалғитмайди. Қиролича Елизавета бу ҳақиқатга ишонган ва бунга амал қилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг