22:22 / 09.01.2023
200

Ўзбекистон Жанубий Кореядаги халқаро чой кўргазмасида иштирок этиши кутилмоқда

Ўзбекистон Жанубий Кореядаги халқаро чой кўргазмасида иштирок этиши кутилмоқда
Фото: «Дунё» ахборот агентлиги
Ўзбекистон элчихонаси вакиллари амалий сафар билан Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳрида (Кёнсаннам-до провинцияси) бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, сафар доирасида Кёнсаннам-до провинцияси губернатори ўринбосари, халқаро алоқалар элчиси Ким Бюнг Юн билан учрашув бўлиб ўтган. Мулоқот чоғида икки давлат ҳудудлари ўртасида саноат, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар, таълим ва туризм соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ривожлантириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилган.

Элчи Ким Бюнг Юн Кёнсаннам-до провинцияси Ўзбекистон ҳудудлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини таъкидлаган. Ҳудуд корхоналари билан яқиндан танишиш учун Жанубий Корея томони ўзбекистонлик мутахассисларни Кёнсаннамдо провинциясига таклиф қилган.

Жанубий Корея томони 2023 йил ёзида Кёнсаннам-до провинциясида ўтказилиши режалаштирилган халқаро чой кўргазмаси ҳақида ҳам маълумот берган. Ўзбекистоннинг етакчи чой ишлаб чиқарувчиларини ушбу кўргазмада иштирок этишга чақирган.

Чангвон катта салоҳият ва имкониятларга эга эканини инобатга олиб, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри сайёҳлик алмашувини ташкил этиш, қўшма дастур ва лойиҳаларни, жумладан, маданий-гуманитар соҳада амалга оширишга кўмаклашиш юзасидан келишувга эришилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон Жанубий Кореядаги халқаро чой кўргазмасида иштирок этиши кутилмоқда