06:00 / 10.01.2023
532

Россияда ҳарбий сафарбарликнинг иккинчи тўлқини бошланадими?

Россияда ҳарбий сафарбарликнинг иккинчи тўлқини бошланадими?
Фото: AP Photo
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков сафарбарлик ҳақидаги маълумот фақат расмий органлардан олиниши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Песков шу тариқа ижтимоий тармоқларда Россияда сафарбарликнинг иккинчи тўлқини бошланиши ҳақида тарқалаётган хабарларга ишонмасликка чақирди.

«Умуман олганда, Telegram каналларидаги маълумотларга аҳамият беришнинг ҳожати йўқ. Асосий манба — Россия президенти бошчилигидаги расмий органлар. Telegram каналларини бўрттириб кўрсатиш керак эмас», — деди Песков.

2022 йил 21 сентябрда Россия президенти Владимир Путин қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. 28 октябрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу президентга қисман сафарбарлик якунлангани ҳақида ҳисобот берди. Ҳарбий қўшинга 300 минг киши жалб қилинган. Путин сафарбарликни қайта тиклаш учун асос йўқлигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг