
Россия Қуролли кучлари ҳозир асосий саъй-ҳаракатларини Соледарга қаратди, аммо бу оғир ва узоқ давом этган жангнинг натижаси бутун Донбасснинг рус оккупациясидан озод қилиниши бўлади.
Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский ватандошларига ўзининг анъанавий кечки мурожаатида айтиб ўтди.
«У ерда, Соледарда аскарларимиз қатъияти туфайли биз Украина учун қўшимча вақт ва қўшимча кучларни қўлга киритдик. Нима Россия у ерда ғалаба қозонишни хоҳладими? Ҳамма нарса бутунлай вайрон бўлди, деярли ҳеч қандай ҳаёт қолмади. Минглаб одамларни йўқотди. Соледардаги барча ерлар оккупантлар жасадлари ва зарбалардан яра изларига тўлди. Бу жинниликка ўхшайди», - деди Зеленский.
Бир неча соат олдин Украина Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Анна Маляр Россия кучлари Соледарга янги кучли ҳужум уюштирганини айтди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар