594
Украинада урушнинг 322-куни: Бахмутдаги илма-тешик бўлган замин ва Беларус билан чегарадаги жангчилар (фото)

Украинада урушнинг 322-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- «Вагнер» асосчиси Евгений Пригожин унинг бўлинмалари Соледарнинг бутун ҳудудини назорат қилаётгани ва шаҳар «тўлиқ озод» этилиб, Украина қуролли кучларининг 500 нафар ҳарбийси ўлдирилганини айтди. Украина томони Пригожиннинг баёнотини рад этиб, шаҳар учун ҳамон оғир жанглар давом эттирилаётганини маълум қилди.
- Россияликлар Херсон марказини ўққа тутиши оқибатида перинатал марказ биноси шикастланди. Бинода ёнғин бошланган, портлаш тўлқини бўлалар бўлимидаги деразаларни тўкиб ташлаган. Ходимлардан бири енгил тан жароҳати олган.
- Володимир Зеленский «Олтин глобус» тақдимот маросимида видеоалоқа орқали чиқиш қилди. У «учинчи жаҳон уруши бўлмаслиги», чунки «Украина Россия агрессиясини тўхтатиши»ни айтди.
- Украина президенти шу куни Лвивга ташриф буюрди. Бу ерда у урушда ҳалок бўлган украин ҳарбийларини хотирлади ва Полша ҳамда Литва президентлари билан учрашди. Полша президенти Анджей Дуда Украинага Leopard танклари ротаси етказиб берилишини вада қилди.
- Сафарбарлик чоғида «Патриот» марказида командири билан баҳслашган Александр Лешков беш йил-у олти ойга қатъий режимли колонияга озодликдан маҳрум қилинди.
- РФ қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов РФнинг Украинадаги бирлашган қўшинлари қўмондони этиб тайинланди. Генерал Суровикин унинг ўринбосарига айланди.
Соледар учун жанг
9 январ куни Украина Россиянинг «ДХР» ҳудудидаги қўшини (асосан «Вагнер» гуруҳи ёлланма жангчиларидан иборат) Донецкдан 100 километр, Бахмутдан эса 16 километр масофада жойлашган Соледар шаҳрини штурм қилишга киришгани ҳақида хабар берди. 10 январ тонгида Буюк Британия мудофаа вазирлиги вагнерчилар катта эҳтимол билан Соледарнинг аксар қисмини назоратга олганини хабар қилди, кейинги куни эса хусусий ҳарбий компания асосчиси Евгений Пригожин шаҳар тўлиқ эгаллангани ҳақида ҳисобот берди. Аммо Украина қуролли кучлари бу маълумотларни тасдиқламаяпти ва Соледарнинг ғарбий чеккасида мудофаа жанглари давом эттирилаётганини айтмоқда.

Соледар яқинидаги позицияларида турган украин ҳарбийлари
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Украинларнинг «Град» баравар ўт очиш реактив тизимидан россияликлар позициялари ўққа тутилиши
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Соледар узра қора тутун
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Украинлар ҳарбий самолёт фронт чизиғида ракеталардан қочиш учун «иссиқлик тузоқлари» ҳосил қилмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Maxar Technologies Соледардаги вайрон бўлган биноларнинг сунъий йўлдош орқали олинган тасвирларини эълон қилди
Maxar Technologies / Scanpix / LETA

Бахмут ҳудудида снарядлардан илма-тешик бўлган майдон
Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA
Херсондаги туғуруқхона ўққа тутилиши
11 январ куни Россия қўшинлари Херсонни яна бир бор ўққа тутди, руслар ўтган йил ноябр ойида шаҳардан чекингач, бу ерга мунтазам зарбалар бериб келмоқда. Зарбалардан бири перинатал марказ биносига келиб тушган, бино деразалари тўкилиб тушган ва ёнғин бошланган.

Carlo Cozzoli / PA Images / Scanpix / LETA

Carlo Cozzoli / PA Images / Scanpix / LETA

Carlo Cozzoli / PA Images / Scanpix / LETA
Беларус билан чегара яқинида машғулот ўтказган украин ҳарбийлари
2022 йил 13 декабрида Беларусда армия жанговар тайёргарлигининг тўсатдан текширилиши эълон қилинди, қарийб бир ой ўтиб эса, 11 январ куни, Ўтиш ҳукумати раҳбари, мухолифатчилар етакчиси Светлана Тихановская Беларус хусусий қўриқлов корхонаси «ГардСервис» базасида Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси муқобили тайёрланаётган бўлиши мумкинлигини айтди. Украина Давлат чегара хизмати Беларус билан чегарадаги вазият барқарорлигича қолаётганини маълум қилаётган бўлса-да, Украина қуролли кучлари, Миллий гвардия ва Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) мазкур ҳудудда қўшма машғулотлар ўтказишни бошлади.

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Изюмдаги ҳаёт
Изюм — Харкивдан 125 километр масофада жойлашган шаҳар — Россия қўшини томонидан 2022 йил 1 апрелида босиб олинганди, 11 сентябр куни эса мамлакат армияси ўтказган муваффақиятли қарши ҳужумдан кейин Украина назоратига қайтарилди. Шаҳар озод этилгач, унинг ёнидаги ўрмондан тинч аҳоли вакилларидан 445 киши қабри ва украин ҳарбийлари кўмилган битта биродарлик қабристони топилди. Маҳаллий шаҳар кенгаши депутати Максима Стрелниковнинг сўзларига кўра, Изюм оккупацияси вақтида тинч аҳоли вакилларидан камида минг киши ҳалок бўлган.
Октябр ойи ўрталарида Изюм мэри ўринбосари Володимир Мацокин шаҳар қишга тайёр эмаслигини маълум қилиб, аҳолини эвакуация бўлишга чақирди. Ҳозирда шаҳарда мураккаб гуманитар вазият сақланиб қолмоқда: кўплаб бинолар буткул вайрон бўлган, электр таъминотини тиклаш бўйича октябр ойидан буён олиб борилаётган ишлар эса тугалланмаган.

Изюмлик кекса аёл шаҳардаги вайрон бўлган бинолардан бири олдида
Spencer Platt / Getty Images

Изюмлик кишилар гуманитар ёрдам сифатида келтирилган кийимлардан қолган қутиларни йиғиштирмоқда
Spencer Platt / Getty Images

Электр таъминотини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар
Spencer Platt / Getty Images “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар