09:43 / 13.01.2023
264

Бербок Путинни ғаллани қурол сифатида ишлатишда айблади

Бербок Путинни ғаллани қурол сифатида ишлатишда айблади
Фото: AP
Россиянинг Украинага қарши агрессияси бутун дунёда озиқ-овқат инқирозини янада кучайтирди, деди Анналена Бербок. У Путинни озиқ-овқатдан қурол сифатида фойдаланганликда айблади.

Германия ва Франция Эфиопияга Россиянинг Украинага қарши қуролли тажовузкорлиги фонида кучайган озиқ-овқат инқирозига қарши курашда кўпроқ ёрдам беришга ваъда берди. «Россия президенти Владимир Путин дондан, озиқ-овқатдан қурол сифатида фойдаланди. Бу бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат билан боғлиқ вазиятни мураккаблаштирмоқда, шунинг учун биз Россиянинг шафқатсиз босқинчилик урушига нафақат Украина билан жавоб беришимиз, балки ўзимизнинг инсонпарварлик ёрдами, бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат ёрдамимизни сезиларли даражада кенгайтириш билан ҳам жавоб беришимиз муҳим», деди Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок 12 январь, пайшанба куни Аданадаги БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури базасига ташрифи чоғида.

Эфиопияда айни дамда кучли қурғоқчилик кузатилмоқда. Бу мамлакат Украина ва Россиядан ғалла ва ўғит етказиб беришга жуда боғлиқ. Бирлашган миллатлар ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, Эфиопияда 22 миллионга яқин одам тўйиб овқат емайди. Шу муносабат билан Бербок озиқ-овқатдан фойдаланиш инсон ҳуқуқи эканлигини таъкидлади. «У Украинадаги ҳарбий нишон сифатида ҳужумга дучор бўлиши мумкин эмас. Можаро зоналаридаги гуманитар юклар ҳам Эфиопияда ҳам, дунёнинг бошқа жойларида ҳам нишонга айланмаслиги керак», - деди вазир.

Германия БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастурини қўллаб-қувватлашни 1,7 миллиард еврога оширди. Бербокка ҳамроҳлик қилган Франция ташқи ишлар вазири Катрин Колонна «Эфиопиядаги қурғоқчиликдан азият чекаётган одамлар Украинада содир бўлаётган воқеаларда айбдор эмас, шунинг учун уларга ёрдам бериш инсоний бурч» эканлигини таъкидлади.

Анналена Бербок ҳужумга учраган Украинанинг ўзи Эфиопияга ғалла бериб, «Эфиопия халқи ҳам Россия босқинчилик уруши қурбонига айланмаслигига» ёрдам қиляпти. Декабрь ойи охирида Украинадан Жибутига 25 минг тонна буғдой етказилди, энди бу буғдой муҳтожларга тақсимланади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг