15:44 / 13.01.2023
406

Володин Россияни тарк этган ва уни ҳақорат қилганларни мол-мулкини мусодара қилишни таклиф қилди

Володин Россияни тарк этган ва уни ҳақорат қилганларни мол-мулкини мусодара қилишни таклиф қилди
Россия давлат Думаси спикери Вячеслав Володин Украинага нисбатан махсус операция бошланганидан кейин мамлакатдан чиқиб кетган, Россия армиясини ва ҳукуматини ҳақорат қилган, шунингдек, нацистларни қўллаб-қувватлаган фуқароларга қарши «ёзувлар учун қонун»ни қабул қилишни таклиф қилди.

Володин таклиф қилаётган қонунга кўра, мамлакатдан чиқиб кетган, Россия армияси ҳақорат қилаётган ва нацистларни қўллаб-қувватлаётган русларнинг мулкини мусодара қилиши керак.

Давлат Думаси спикерининг таъкидлашича, Россияни тарк этганлар кўчмас мулкларини ижарага бериб, Россия фуқароларидан даромад олишда давом этмоқдалар. Бу билан улар жазодан қутилиб қолишмоқда.

Бундай одамларнинг баёнотларини экстремизмга, нацизмни қайта тиклашга ёки қуролли кучларни обрўсизлантиришга даъват сифатида баҳолаш мумкин, дея қўшимча қилди Давлат Думаси спикери.

«Бундай вазиятда Жиноят кодексининг тегишли моддаларини Россиядаги бадномларнинг мол-мулкини мусодара қилиш тўғрисидаги банд билан тўлдириш тўғри бўларди, уларда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун етарли бўлади», дея хулоса қилган Володин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг