
Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий ҳарбий тажовузи бошланганидан бери жами 7 мингга яқин тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 11 мингдан ортиқ киши яраланган. Бундай рақамларни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмари Дикарло айтиб ўтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
«УВКПЧ (БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси) 18 096 тинч аҳоли ҳалок бўлганини ва жароҳатланганини тасдиқлади... Бу рақамдан 6 952 киши ҳалок бўлган ва 11 144 киши яраланган. Ҳақиқий рақамлар бундан анча юқори бўлиши мумкин», – дейди Дикарло.
Бундан ташқари, БМТ вакилига кўра, миллионлаб украиналиклар ўз уйларини ташлаб кетишган. Хусусан, 7,9 миллионга яқин одам Европадан бошпана топди. Тахминан яна 5,9 миллион киши ички кўчирилган бўлиб, уларнинг 65 фоизи аёллар ва болалардир.
Дикарлонинг сўзларига кўра, Украина илтимосига кўра, БМТ Тараққиёт дастури Жаҳон банки билан ҳамкорликда мамлакатнинг муайян тармоқларига етказилган зарарни баҳолаш жараёнини бошлаган.
«Ҳозирда шикастланган энергетика инфратузилмасини тиклаш учун энг муҳим эҳтиёжларни аниқлаш бўйича баҳолаш ишлари олиб борилмоқда, маълумотлар йиғиш 90% якунланди. Шунингдек, ўтган йили тиббиёт муассасаларига жуда кўплаб ҳужумлар уюштирилган. 4 январь ҳолатига кўра, жами 745 та тиббиёт бирлашмаларига ракета ҳужуми амалга оширилган», деди Дикарло.
Маълумотларга кўра, мамлакатнинг шарқий ва жанубидаги энг кўп зарар кўрган ҳудудларда объектларнинг 15 фоизи қисман ёки тўлиқ ишламаяпти. Донецк, Запороже, Николаев ва Харковдаги объектларнинг 50 фоизи ишдан чиққан.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар