
Фото: РИА Новости
Yeti Airlines авиакомпанияси вакили Пемба Шерпа Непалдаги самолёт ҳалокатида омон қолганлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни инкор этди.
«68 йўловчи ва экипажнинг 4 аъзоси — барчаси ҳалок бўлган. Самолётда бўлганларнинг ҳеч бири омон қолмаган», — унинг сўзларини келтирди ТАСС.
Эслатиб ўтамиз, Yeti Airlines авиакомпаниясининг Катмандудан Покхару шаҳрига парвоз қилган ATR 72 самолёти ҳалокатга учраганди. Йўловчилар орасида хорижликлар ҳам бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар