00:05 / 16.01.2023
345

Тарихдаги иккинчи энг йирик сумма: Америкалик лотереяда 1,3 млрд доллар ютиб олди

Тарихдаги иккинчи энг йирик сумма: Америкалик лотереяда 1,3 млрд доллар ютиб олди
Фото: Bloomberg
АҚШнинг Мейн штатидаги ёнилғи қуйиш шохобчасида сотилган лотерея чиптаси ўз эгасига 1,348 миллиард долларлик жекпот келтирди. Бу ҳақда «Риа Новости» хабар бермоқда.

Лотерея Мега Миллионс ташкилотчилари томонидан ўтказилган. Ютиб олинган сумма миқдори бўйича тарихда иккинчи ўринда туради.

Номаълум киши 13 январь, жума куни кечқурун аниқланган барча олтита ютуқ рақамларини тахмин қилган.

Агар ғолиб ўз ютуғини нақд пулда олишни танласа, солиқлар тўланмаган ҳолда 723,5 миллион доллар олади.

Акс ҳолда, сумма ўттиз йил давомида қисмларга бўлиб тўланади. Соврин уч ой давом этган ва 26-уринишда ўз эгасини топган. Ғолиб бўлиш имконияти 302,6 миллиондан бир деб баҳоланган.

2018 йилги 1,537 миллиард долларлик жекпот тарихдаги рекорд ютуқ бўлиб қолмоқда. 2002 йилдан бери ўтказиб келинаётган лотерея ғолиби еттинчи бор 13-жума куни аниқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тарихдаги иккинчи энг йирик сумма: Америкалик лотереяда 1,3 млрд доллар ютиб олди