«Олмос тўй»: Бруней султонининг қизи амакиваччасига турмушга чиқди (фото)

Дунё1 дақиқа ўқиш1.2K
«Олмос тўй»: Бруней султонининг қизи амакиваччасига турмушга чиқди (фото)
Фото: Instagram / @tmski
Бруней султони, дунёдаги энг бадавлат кишилардан бири ҳисобланган Ҳассанал Болкиаҳ қизини турмушга берди. Бу ҳақда Hype хабар берди.

Малика Азема Ниматул Болкиаҳ амакиваччаси шаҳзода Ҳожи Жефри Болкиаҳга турмушга чиқди. У Бруней султонининг укаси, шаҳзода Жефрининг ўғилларидан бири ҳисобланади. Бруней султонининг камида 12 нафар фарзанди бор, шунинг учун қироллик саройида тез-тез тўйлар бўлиб туради.

Тўйдан олинган суратларни Бруней тахтига даъвогар, маликанинг акаси, шаҳзода Абдул Мати ўзининг Instagram саҳифасига жойлаган. У расм остига «Мен катта синглим учун жуда хурсандман» дея изоҳ қолдирган.
«Олмос тўй»: Бруней султонининг қизи амакиваччасига турмушга чиқди (фото)
Фото: Instagram / @tmski
Малика Азема Ниматул Болкиаҳ 1984 йил 26 сентябрда туғилган. У Султон Ҳассанал Болкиаҳнинг собиқ иккинчи хотини Ҳожи Мариамдан саккизинчи фарзанди ҳисобланади. Султон оиласининг аксарият аъзолари сингари у ҳам от мусобақасига қизиқади. Ҳатто 2017 йили Куала-Лумпурда бўлиб ўтган Жануби-Шарқий Осиё ўйинларида терма жамоа сафида ҳам ўйнаган. Унинг жамоаси турнирда бронза медалини қўлга киритган.

2021 йилда малика Азема Токио-2020 Олимпиадаси олдидан гендер тенглигини тарғиб қилиш учун танланган ўн нафар спорт элчиси қаторига кирган. Унинг турмуш ўртоғи ҳақида жуда кам маълум мавжуд. Шаҳзода Ҳожи ҳам от минишга қизиқади ва бадавлат инсонлардан бири.
«Олмос тўй»: Бруней султонининг қизи амакиваччасига турмушга чиқди (фото)
Фото: Instagram / @tmski
Тўй Бруней урф-одатларига мувофиқ ва қироллик ҳашамати билан ўтказилган. Малика бир нечта либосларда кўриниш берган. Улардан бири қимматбаҳо тошлар билан безатилган ва олмос тиара билан тўлдирилган. Иккинчиси, миллий услубда бўлиб, олтин заргарлик буюмлари: тож, билагузуклар ва сирғалар билан безатилган.

Бруней ҳукмрон оиласи аъзосининг тўйида ҳар бир келиннинг мажбурий атрибути ҳам бўлган: олтин ва қимматбаҳо тошлар гулдастаси ва олмос билан безатилган туфли. Тўйда юзлаб меҳмонлар, жумладан, хорижий давлатлар вакиллари ҳам иштирок этган.
«Олмос тўй»: Бруней султонининг қизи амакиваччасига турмушга чиқди (фото)
Фото: Instagram / @tmski
«Олмос тўй»: Бруней султонининг қизи амакиваччасига турмушга чиқди (фото)
Фото: Instagram / @tmski
«Олмос тўй»: Бруней султонининг қизи амакиваччасига турмушга чиқди (фото)
Фото: Instagram / @tmski
2022 йил 25 январда Бруней султони яна бир қизини узатганди. Маросимдан кейин келин ва куёв олтин машинада ҳаракатланган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?