335
«Толибон» буйруғи билан Афғонистонда дўкон манекенларининг бошига пакет ва қоплар кийдириб қўйилмоқда (фото)

Фото: AP Photo
Афғонистонда «Толибон» талабига кўра, дўконлардаги манекенларнинг юзлари пакет ва матолар билан ёпиб қўйилмоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Қайд этилишича, Кобулдаги кийим-кечак сотувчилари «Толибон» ҳукуматининг эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги кўрсатмаларига мувофиқ, манекенларнинг бошларини мато қопчалар, қора полиэтилен пакетлар ва фольга билан ўрашга мажбур бўлган. Шу билан бирга, аввал «Толибон» манекенларнинг бошини олиб ташлашни талаб қилганди. Улар ислом қоидаларида инсон қиёфасини тасвирлаш тақиқланганига асосланиб, манекенларга бутлар сифатида сиғиниш мумкинлигидан «хавотир билдирган».

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo
«Ҳамма биладики, манекенлар бутлар эмас ва ҳеч ким уларга сиғинмайди. Барча мусулмон мамлакатларида улар кийим-кечакларни намойиш қилиш учун ишлатилади», — дейди ўз навбатида маҳаллий дўконлардан бирининг эгаси.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo
Декабрь ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Турк Афғонистоннинг халқаро мажбуриятларини эслатиб, «Толибон» аёллар ҳуқуқларини чекловчи барча қонунларни зудлик билан бекор қилиши кераклигини айтганди.
Афғонистон муваққат ҳукумати аёлларга турли тақиқлар жорий қилмоқда. Жумладан, аёлларга маҳрамсиз шифокорга бориши мумкин эмас. Янги тақиқда аёлларнинг эркак шифокорларга бориши ҳам тақиқланади.
Бундан ташқари «Толибон» ҳаракати университет ва ўрта мактабларни аёллар учун ёпган. Уларга нодавлат ташкилотларида ишлашга ҳам тақиқ қўйилган. Аёлларга таълим олиш ва ишлаш ҳуқуқини тақиқлаган бўлса-да, Афғонистон бош вазири ўринбосари Абдул Ғани Бародар фуқаролардан ўз ҳуқуқларига эга чиқишни талаб қилган. «Толибон» расмийси аёллар учун университет ва мактаблар март ойидан қайта очилишини айтган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар