16:06 / 18.01.2023
436

Киев вилоятидаги вертолёт қулашида Украина ички ишлар вазири ҳалок бўлди

Киев вилоятидаги вертолёт қулашида Украина ички ишлар вазири ҳалок бўлди
Денис Монастирский
Фото: Украина ИИВ

Киев вилоятининг Бровари шаҳрида вертолёт қулагани ҳақида хабар берилганди. Украина Миллий полицияси раҳбари Игорь Клименконинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида Украина ички ишлар вазири Денис Монастирский ҳалок бўлди.

Шунингдек, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва давлат котиби ҳам ҳалок бўлган, улар Монастирский билан бирга фавқулодда давлат хизмати вертолётининг бортида эди.

«Ҳозиргача жами 16 киши ҳалок бўлган, улардан икки нафари болалар. Қурбонларнинг тўққиз нафари вертолёт бортида бўлган. 22 киши жароҳатлар билан шифохонада, улардан 10 нафари болалар», — деди Клименко.

Броварида вертолёт 18 январь куни эрталаб турар жой биноси ва болалар боғчаси ўртасида қулаб тушди. Воқеа жойида ёнғин чиққан. Расмийларнинг хабар беришича, болалар ва ходимлар боғчадан эвакуация қилинган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг