
Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев пойтахт Остонадаги шифохоналардан бирига ётқизилди. Шифокорларнинг айтишича, биринчи президент юрак операциясини ўтказади.
Қозоғистонлик медиа менежер Aлександр Aксютиц операция бўйича ўз фикрларини билдирган:
«Менинг манбаларим Нурсултон Назарбойевнинг Остонадаги шифохоналардан бирига ётқизилганини айтди. У юрак бўйича кенг қамровли текширувдан ўтади. Тиббиёт ходимларининг айтишича, жарроҳлик амалиёти ҳам бўлиши мумкин», — деб ёзди Aксютиц жума куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Назарбоев ҳозир 82 ёшни қаршилаган. У 2019 йил ҳокимиятни амалдаги президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга топширганди.
Нурсултон НазарбоевҚозоғистон президентиОстона шифохонасиюрак операцияситиббиёт ходимларижарроҳлик амалиёти Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар