date
views 7 809

Хитойлик йигит севги изҳор қилаётган пайтда дарахтга осилиб қолди

Хитойлик йигит севги изҳор қилаётган пайтда дарахтга осилиб қолди

Хитойнинг Ичан шаҳрида яшовчи фуқаро севган қизига дил изҳорини йўллаётган пайтда муваффақиятсизликка учради, деб ёзади “Даракчи” нашри.

Йигитнинг режасига кўра, у “Гоу Хунюнь, менга турмушга чиқ!” деган сўзлар ёзилган парашютдан сакраши ва қўлидаги гулдастани қизга узатиши керак эди. Бироқ кучли шамол йигитнинг режасини чиппакка чиқарди ва у парашют билан дарахт шохига осилиб қолди.

Йигитнинг ўзи мустақил равишда дарахтдан туша олмади. Ўт ўчирувчилар келишини эса у бир соатлар кутди. Йигитни кран ёрдамида пастга туширишганларидан сўнг у ўз режасини амалга оширди ва севган қизига қўлидаги гулдастани тутқазди. Бироқ қиз унинг таклифига розилик бериш ўрнига ўгирилиб, кетиб қолди.

Мазкур ҳодиса интернет фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Аксарият интернет фойдаланувчиларининг фикрича, йигит ўта ошириб юборган. Қизнинг қўлини сўраш самимий ва табиий тарзда ўтказилиши керак эди. У эса буни ҳамманинг олдида қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик йигит севги изҳор қилаётган пайтда дарахтга осилиб қолди