«Барселона» собиқ юлдузи Испанияда қамоққа олинди

«Барселона» собиқ юлдузи Испанияда қамоққа олинди
«Барселона» ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес Испанияда зўравонлик айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда. 39 ёшли футболчи Барселонада эҳтиёт чорасини белгилаш учун судга олиб борилди.

Аввалроқ номи ошкор этилмаган аёл ўтган йилнинг 30 декабрида Алвесни тунги клубда тегажоқлик қилишда айблаб чиққанди. Аёлнинг сўзларига кўра, у воқеа ҳақида хавфсизлик ходимларига хабар берган, бироқ Алвес ўша вақтда кетиб қолган.

Аёл 2 январ куни тазйиқлар ҳақида ариза берган. Ҳозирда Мексиканинг «Пумас» жамоасида ўйнаётган Алвес бу айбловларни рад этади.

Алвес дунёнинг энг кўп титулга эришган футболчиси саналади - у терма жамоа ва клуб даражасидаги фаолияти давомида 43 та соврин ютган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар