
Фото: БелТА
«Беларус интеллектуалная» кўргазмаси доирасида «Горизонт» компанияси бош директори Юрий Предко мамлакат президенти Александр Лукашенкога шаффоф матрицали маҳаллий телевизорни намойиш қилди. Бу ҳақда БелТА нашрига таяниб Gazeta.ru хабар берди.
Предко янги телевизорни «индинги кун» техникаси деб атади ва тез орада оммавий ишлаб чиқарилишига ишора қилди.
«Бу телевизорлар, эҳтимол, ўн йиллардан кейин кенг истеъмолчиларга тақдим этилади. Бугун биз бундай телевизорларни буюртма асосида ишлаб чиқарамиз, улар тижорат қийматига эга», деди Предко.
«Горизонт» раҳбарининг сўзларига кўра, шаффоф телевизорлар премиум автомобилларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Тахминларга кўра, шаффоф экран ҳайдовчи ва йўловчи ўртасини ажратиб турувчи тўсиқ кўринишида бўлади.
«Шаффоф экран ҳайдовчи ва йўловчини ажратиб турувчи ойна-тўсиқ бўлади. Бир вақтнинг ўзида у орқали янгиликларни томоша қилиш мумкин», деб тушунтирди Предко.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.