date
views 555

Медведев Украинадаги махсус операцияни «янги Ватан уруши» деб атади

Медведев Украинадаги махсус операцияни «янги Ватан уруши» деб атади
Фото: «РИА Новости»
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россиянинг Наполеон Бонапарт ва Адольф Гитлер устидан ғалабаси ҳақида эслатган Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг гапларини юқори баҳолади.

Россиялик сиёсатчининг сўзларига кўра, Ғарбий Европа — Россия билан урушганларнинг тўғридан-тўғри ворислари, демак, Украинадаги қуролли низо эса «янги Ватан урушидир».

«Турқи совуқ бўлса ҳам, Боррель мамлакатимиз Наполеон ва Гитлерни мағлуб қилганини эслади. Эътибор беринг, бу қиёслашни унинг ўзи келтириб ўтди. Демак, Украина нацистлари ва Ғарбий Европа — Россия билан жанг қилганларнинг бевосита меросхўрлари. Улар билан уруш эса янги Ватан урушидир. Ғалаба ҳам биз томонда бўлади. Худди 1812 ва 1945 йиллардаги каби», — деб ёзди Медведев ўз Telegram каналида.

Жозеп Боррель 20 январь куни Мадридда «Янги иқтисодиёт» форуми мукофотларини топшириш маросимида «охиригача уришишга ўрганган» ҳамда Франция императори Наполеон Бонапарт ва Учинчи рейх етакчиси Адольф Гитлер устидан ғалаба қозонган Россияга паст баҳо бермасликка чақирганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Медведев Украинадаги махсус операцияни «янги Ватан уруши» деб атади