
АҚШнинг Висконсин штатида штатлараро трассада 85 та автомобиль тўқнашиб кетди, 21 киши жабрланди.
NBC News хабарига кўра, ҳодиса Жейснвилл ва Белойт шаҳарлари ўртасида содир бўлган. 85 та автомобиль тўқнашиши оқибатида 21 киши яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Ҳозирда уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Қор ва муз ҳалокатга сабаб бўлган.
Америкалик синоптикларнинг маълум қилишича, дам олиш кунлари об-ҳаво шароити янада ёмонлашади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар