
Жоржина Родригес ўзининг туғилган кунини нишонлаган суратини ижтимоий тармоқларга жойлади.
27 январь куни "Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг севгилиси 29 ёшни қарши олди. Родригес ўзининг "Инстаграм"ида Роналду ва фарзандлари билан бирга бўлган байрамдан суратни жойлаштирди.
"29 ёшимда мен бутун қалбим билан севадиган одамлар қуршовидаман. Ҳаммаси учун Ҳудога миннатдорман. Мени табриклаш учун оз вақтини ажратган ва севгисини йўллаган барчага раҳмат”, - деб ёзиб қолдирган Жоржина.






“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар