14:07 / 31.01.2023
617

Россия Украинадаги АҚШ ҳарбий-биологик лойиҳаларини тўхтатишнинг уддасидан чиқди

Россия Украинадаги АҚШ ҳарбий-биологик лойиҳаларини тўхтатишнинг уддасидан чиқди
Россия Украинадаги Вашингтоннинг ҳарбий-биологик лойиҳаларининг амалга оширилишини тўхтатишни уддасидан чиқди. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари (РКБҲ) бошлиғи, генерал-лейтенант Игорь Кириллов маълум қилди.

Россия Мудофаа вазирлигининг фаол хатти-ҳаракатлари билан Украина ҳудудидаги ҳарбий-биологик лойиҳаларнинг амалга оширилишини тўхтатишга муваффақ бўлинди”, - деди Кириллов АҚШнинг ҳарбий-биологик фаолиятига тааллуқли ҳужжатлар таҳлили юзасидан ўтказилган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, шу сабаб Пентагон Украина лойиҳалари доирасида якунланмаган тадқиқотларни жадал Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатларига кўчирмоқда.

Шу билан бирга Африка ва Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари – Кения, Сингапур, Таиланд билан ҳамкорликни кучайтирмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг