17:36 / 31.01.2023
1 300

НАТО: «Россия энг катта ҳужумга тайёрланмоқда»

НАТО: «Россия энг катта ҳужумга тайёрланмоқда»
"Россия Украинага бостириб кирган пайтидан бери энг катта ҳужумга тайёрланмоқда, захиралар ва қуролларни кўпайтириш кузатилмоқда". Бу ҳақда НАТО бош котиби Энс Столтенберг Жанубий Кореяга расмий ташрифи чоғида айтиб ўтди.

Биз улар янги ҳужумга тайёргарлик кўраётгани, кўплаб аскарлар, 200 мингдан ортиқ одам қўшимча сафарбар қилинганини кўриб турибмиз. Улар жадал равишда қурол ва ўқ-дори ишлаб чиқармоқда. Биз президент Путин ўзининг умумий мақсадини, яъни бутун Украинани назорат қилишни хоҳлаётганини кўряпмиз”, деди бош котиб.

Аввалроқ Wall Street Journal Украина бўйича вазиятда вақт Россия томонида эканини таъкидлаган эди. Нашр маълумотларига кўра, 2022 йилда баъзи Ғарб расмийлари тўқнашувлар қанча узоқ давом этса, Киевнинг ғалаба қозониш эҳтимоли шунча юқори бўлишини таъкидлаган.

Энди улар бу баёнотларга шубҳа билан қарашмоқда. Газетанинг таъкидлашича, расмийлар Москва ҳар қандай муддати чўзилган тўқнашувда ғалаба қозона олишидан қўрқишади. Украина Қуролли кучларига фаол ҳарбий ёрдам бериш айнан шу омил билан боғлиқ, деб ёзади нашр.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг