date

Россияда 38 та яширин қуролсозлик устахоналари фош этилди (видео)

Россияда 38 та яширин қуролсозлик устахоналари фош этилди (видео)
Россия Ички ишлар вазирлиги ва Федерал Хавфсизлик хизмати бир неча ҳудудларда яширин қуролсозлик устахоналари фаолиятига чек қўйди.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Россия Ички ишлар вазирлиги ва Россия гвардияси билан ҳамкорликда мамлакатнинг 38 та субъектида 93 нафар фуқаронинг жиноий фаолиятини тўхтатди. Улар яширин устахоналарда ноқонуний қурол ясаш ва уларни сотиш билан шуғулланган”, - дейилади хабарда.

Хабарда қайд этилишича, ўтказилган тезкор операция натижасида маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган 253 дона ўқотар қуроллар: 10 та пулемёт, 17 та автомат, 106 та тўппонча ва револьвер, 94 та милтиқ ва карабиналар, 11 та граната ва ўқ отгичлар, 89 та қўл гранаталари, 83 та қўл гранаталари мусодара қилинган.

Ундан ташқари турли калибрли артиллерия ўқ-дорилари, 316 та детонаторлар, 160 килограммдан ортиқ портловчи моддалар (порох, тротил), 40 мингдан ортиқ турли калибрли патронлар, ўқотар қуролларнинг асосий қисмлари ҳам топилган.

Қурол-яроғларни тузатиш, модернизация қилиш ва ўқ-дорилар тайёрлаш бўйича 38 та яширин цехлари фаолияти тўхтатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россияда 38 та яширин қуролсозлик устахоналари фош этилди (видео)