date
views 436

АҚШ Украинага узоқ масофали ракеталар етказиб беради

АҚШ Украинага узоқ масофали ракеталар етказиб беради
Фото: CNBC
Америка Қўшма Штатлари Украина учун 2,2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда, у биринчи марта узоқ масофали ракеталарни ўз ичига олади, деб хабар берди Reuters агентлиги 1 февраль, чоршанба куни ўз номини ошкор этмаган икки америкалик расмийга таяниб.

Агентлик суҳбатдошларига кўра, гап Boeing ва Saab Group компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган GLSDB (Ground Launched Small Diameter Bomb) ракеталари ҳақида кетмоқда. Уларнинг масофаси - 150 км. GLSDB ракеталари HIMARS қурилмаларидан ҳам учирилиши мумкин.

Reuters хабарига кўра, АҚШ шу ҳафтанинг бошида Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги пакетини эълон қилиши мумкин. Ракеталардан ташқари, у Patriot ҳаво мудофаа тизимларини қўллаб-қувватлаш ускуналарини, аниқ бошқариладиган ўқ-дориларни ва Javelin танкка қарши ракета тизимларини ўз ичига олади.

Ҳозирда Украинага HIMARS қурилмалари учун 80 кмгача учиш масофасига эга GMLRS ракеталари етказиб берилмоқда. Киев бир неча бор АҚШдан тахминан 300 км масофага учадиган ATACMS ракеталарини сўраган, бироқ уларни ҳали қабул қилмаган, чунки Оқ уй Украина ҳарбийлари Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериши ва бу назоратсиз кескинлашувга олиб келишидан хавотирда.

Январь ойида The New York Times газетаси АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинани Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги нишонларга зарба бериш воситалари билан таъминлаш масаласи бўйича ўз позициясини аста-секин юмшатиб бораётгани ҳақида хабар берган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Украинага узоқ масофали ракеталар етказиб беради