10:30 / 02.02.2023
351

Грузия Россияни ўз ҳудудининг босиб олинишини рад этишни ёзма равишда қайд этишга чақирди

Грузия Россияни ўз ҳудудининг босиб олинишини рад этишни ёзма равишда қайд этишга чақирди
Фото: AFP via Getty Images
Грузия президенти Россия Федерацияси ўзининг ҳақиқий чегаралари қаерда эканини тушуниши кераклигини таъкидлади.

Грузия президенти Саломе Зурабишвили Россия ва Украина ўртасидаги эҳтимолий сулҳ келишувига ўз мамлакати билан боғлиқ ҳолатни ҳам киритишни таклиф этди. Жумладан, у Россиянинг Грузияни босиб олишдан бош тортганини ёзма равишда қайд этишни сўради.

Bloomberg нашрига берган интервюсида сиёсатчи Украинанинг Россия Федерацияси билан урушда ғалаба қозониши масаласи Абхазия ва Шимолий Осетиянинг Владимир Путин томонидан кейинги босиб олинишига таъсир қилишини айтди.

«Россия ўз чегаралари қаердалигини тушуниши керак. Грузия масаласи музокара столида бўлиши керак. Чунки ҳеч ким бу урушни Россия минтақадаги барча босиб олинган ҳудудлардан чекинмасдан туриб ҳал қилиш мумкин деб ўйламаслиги керак», деди у.

Шу билан бирга, Зурабишвили Россия Украинадаги урушда деярли мағлуб бўлганини таъкидлади. «Россия урушда тўлиқ бўлмаса ҳам, деярли мағлуб бўлди», деди у.

Россия 2008 йилда Грузияга қарши уруш бошлаб, Жанубий Осетия ва Абхазияни босиб олиш учун ўз қўшинларини юборди. Беш кунлик босқиндан сўнг рус армияси Грузия ҳудудининг тахминан 20 фоизини эгаллаб олишга ва у ерда мустақил «республикаларни» эълон қилишга эришган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг