12:30 / 02.02.2023
475

Россия аҳолиси бир йилда ярим миллионга қисқарди

Россия аҳолиси бир йилда ярим миллионга қисқарди
Рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, 2023 йил 1 январ ҳолатига, Россия аҳолиси 146 млн кишини ташкил этди. Ушбу маълумотларни Росстат тақдим этди.

Статистикага кўра, 1 январ ҳолатига, Россияда яшовчилар сони 146 424 729 нафар бўлган. Шаҳарликлар — 109 634 815, қишлоқликлар — 36 789 914.

2022 йилда Россия аҳолиси 146 702 395 киши эди. Солиштириладиган бўлса, янги йилнинг 1-санасига қадар мамлакат аҳолиси 555 332 кишига камайган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг