23:50 / 02.02.2023
730

Украиналик ҳарбий эксперт Путин урушнинг бир йиллигига режа тузганини айтди

Украиналик ҳарбий эксперт Путин урушнинг бир йиллигига режа тузганини айтди
Фото: Reuters
Украиналик ҳарбий эксперт Владислав Селезнев Россия раҳбари Владимир Путин Украинадаги урушнинг бир йиллигига режа тузгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда UNIAN хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, яқинда Украина иттифоқчилари томонидан эълон қилинган қуролларни олиши керак, шунинг учун бу вақтгача Россия фронтда фаолроқ бўлишга, яъни ҳужумга ўтишга ҳаракат қилади. Селезнев Путин армияси келажакда Украина армияси қурол-яроғ, техника ва ўқ-дорилар билан мустаҳкамланиши туфайли олдинга силжишга интилишини таъкидламоқда.

Айни пайтда Путин армияси разведка тамойили асосида ҳаракат қилмоқда, фронтнинг тўрт ҳудуди — Лиманск, Авдеевка, Бахмутв а Угледар йўналишида Украина позицияларига ҳужум қилишга уринмоқда. Путин генераллари ўз ваколати ва имкониятлари, яъни ўзларида мавжуд бўлган ресурслар доирасида ташаббусни ўз қўлига олишга ҳаракат қилади”, — дейди ҳарбий мутахассис.

У рус қўшинлари тез орада Украина армиясининг қарши ҳужумига гувоҳ бўлиши, бундан олдин эса Россия янги ҳужумни амалга оширишини айтди. Энг хавфли йўналишлар — шарқ, жануб ва шимолдан Киевгача қамраб олади.

Шунингдек, ҳарбий эксперт Путинни саналарга ишонадиган “символист” деб атаган. Селезнев уруш бошланганининг бир йиллиги муносабати билан Россия раҳбари ҳудудий ҳарбий ютуқларни қўлга киритишга ҳаракат қилишини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг