08:15 / 03.02.2023
676

Бразилияда вазни 7,3 кг бўлган чақалоқ туғилди

Бразилияда вазни 7,3 кг бўлган чақалоқ туғилди
Фото: baby.lovetoknow.com
Бразилиянинг Паринтинсе шаҳридаги Падре Коломбо касалхонасида оғирлиги 7,3 килограмм, бўйи 60,9 сантиметр бўлган чақалоқ туғилди. Бу ҳақда IFL Science хабар берди.

Маълум қилинишича, чақалоқ кесарча кесиш йўли билан дунёга келган. Охирги марта энг оғир чақалоқ 2016 йилда туғилган бўлиб, унинг вазни 6,8 килограммни ташкил қилган. Бироқ вазн тоифасида Италияда 1955 йилда 10,2 килограмм оғирликда туғилган бола мутлақ рекордчи ҳисобланади. Таққослаш учун, ўртача катталикда туғилган ўғил болалар тахминан 3,3 килограмм, қизлар эса тахминан 3,2 килограмм бўлади.

Фанда “гигант” чақалоқларни тасвирлаш учун "макросомия" (юнонча ъкатта танаъ) атамаси ишлатилади. Бу атама тана вазни 4 килограммдан ортиқ бўлган ҳар қандай чақалоққа нисбатан қўлланилади. Статистик маълумотларга кўра, макросомияга учраган чақалоқлар 12 фоиз ҳолларда туғилади ва ҳомиладорлик қандли диабет билан оғриган оналарда ҳомиладорлик даврида қон шакар даражаси кўтарилганда, бу кўрсаткич 15 дан 45 фоизгача ошади.

Ланкастер университети қошидаги Клиник анатомия ўқув маркази профессори ва директори Адам Тейлор “гигант” чақалоқларнинг туғилиш хавфини оширувчи омилларни номлади.

Макросомия хавфининг ортиши

Тана вазни. Мисол учун, вазни юқори оналардан “гигант бола” туғилиши хавфи икки баравар ошади. Қўшимча омил ҳомиладорлик пайтида онанинг ортиқча вазн ортиши ҳам бўлиши мумкин.

Қандли диабет. Бу қисман ҳомиладорлик даврида онанинг инсулинга қаршилиги кучайиши билан боғлиқ, бунда глюкоза даражаси ошади ва ҳомилага таъсир қилади.

Она ёши. Мисол учун, агар онанинг ёши 35 дан юқори бўлса, бу катта чақалоқ туғилиши хавфини 20 фоизга оширади. Бунда нафақат онанинг ёши, балки ота ёши ҳам рол ўйнайди

Боланинг жинси. ўғил туғилиши макросомия эҳтимолини оширади. Статистика шуни кўрсатадики, ўғил болалар қизларга қараганда 3 баравар кўпроқ гигант бўлиб туғилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг