
Жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари, рекорд даражада қимматлашган 2022 йилнинг мартидан сўнг, ўтган 10 ой давомида тинмай пасаймоқда. Бу ҳақда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) хабар берди.
ФАОнинг озиқ-овқатлар нархлари индекси халқаро нархларнинг ойма-ой ўзгаришини ифодалайди. Унга кўра, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи шу йилнинг январида 131,2 пунктни ташкил этди, бу эса нархлар декабр ойига нисбатан 0,8 фоизга, ўтган йил мартидаги рекорд нархга нисбатан 17,9 фоизга пасайганини кўрсатади.
Индекснинг пасайишига ўсимлик ёғи, сут маҳсулотлари ва шакарнинг арзонлашиши таъсир қилди. Дон маҳсулотлари нархи деярли ўзгармаган.
Ўтган ойда ўсимлик ёғи 2,9 фоиз, сут маҳсулотлари 1,4 фоиз, шакар 1,1 фоизга арзонлашган. ФАО индексига кўра, январ ойида гўшт нархи деярли қимирламаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.