01:29 / 04.02.2023
600

Коинотда рамазон ойи: «космос султони» орбитада рўза тутиш ниятида

Коинотда рамазон ойи: «космос султони» орбитада рўза тутиш ниятида
Бирлашган Араб Амирликлари астронавти Султон ал-Ниядий муқаддас Рамазон ойида орбитада бўладиган вақтда тонгдан то кечгача рўза тутиш йўллари ҳақида ўйлашни бошлади.

"Космос Султони" лақабини олган 41 ёшли астронавт 26 февраль куни SpaceX Falcon 9 ракетасида Халқаро космик станция (ХКС)га учирилади.

Олти ойлик коинотга сафари доирасида март-апрель ойларида Ниядийни Рамазон ойи кутиб турибди.

ХКС тез ҳаракатланмоқда, демак у Ер атрофида 90 дақиқада айланиб чиқади”, деди у Дубайда журналистларга берган интервьюсида.

"Кунига ўртача 16 марта қуёш чиқиши ва ботиши кузатилади. Сиз қачон оғиз ёпиш ва очишни режалаштиряпсиз?", дея савол берди журналистлар Султонга.

Рўзани GMT (Лондон яқинидаги Гринвич қироллик обсерваториясидан ўтувчи астрономик (Ўрта қуёш) меридиан вақти) вақтига қараб тутишни режа қилганман", дея жавоб берди астронавт.

Аслида Ислом шариати узоқ сафарда бўлган ёки соғлиги кўнгилдагидек бўлмаган кишиларга рўза тутмасликка рухсат беради.

Амирликлар армиясида 20 йил хизмат қилган Нияди 2019 йилда Ҳаззаа ал-Мансурийнинг саккиз кунлик миссиясидан кейин Бирлашган Араб Амирликларидан коинотга чиқадиган иккинчи астронавтдир.

У Буюк Британияда электроника ва алоқа муҳандислиги бўйича таҳсил олган, сўнгра Австралиядаги Гриффит университетида "Маълумотлар сиздирилишининг олдини олиш технологияси" бўйича PHD даражасини қўлга киритган.

Астронавтнинг айтишича, олти ой узоқ вақтдек туюлиши мумкин, аммо жадвал тиғиз бўлгани учун у бунга қарши эмас. Султон Ой ва Марсга бўлажак миссияларга тайёргарлик жараёнида микрогравитациянинг инсон организмига таъсирини ўрганади.

БАА космик тадқиқотлар оламига янги кириб келган, аммо анча шиддат билан илгарилаётган мамлакатлардан бири.

2021 йилнинг март ойида у араб дунёсидаги биринчи сайёралараро миссия бўлган Марсга учувчисиз космик кемани жўнатди ва ўтган йили Ойга ровер юборди.

Нияди миссияни бажараётганидан бахтли экани ва ўзи билан оилавий фотосуратлари ва болаларининг ўйинчоқларини ҳам олиб кетишини айтди.

Спортга муҳаббатим туфайли жиу-житсу формасини ҳам ўзим билан оламан”, дея қўшимча қилди Космос Султони.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг