07:00 / 04.02.2023
608

New York Times Россиянинг Украинада йўқотган одамлари сони ҳақида маълумот берди

New York Times Россиянинг Украинада йўқотган одамлари сони ҳақида маълумот берди
АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари расмийлари Украинада ўлган ва ярадор бўлган рус қўшинлари сони 200 минг кишига яқинлашиб қолганига ишонмоқда, деб ёзади New York Times.

Бахмут ва Соледар учун жангларда русларнинг йўқотишлари сезиларли даражада ошди, деб ёзади газета.

Москва катта ғалабага жуда муҳтож ва Бахмутни бутун шарқий Донбассни эгаллашнинг калити, деб билар экан, олдинги сафларга ёмон тайёргарликдан ўтган аскарлар ва собиқ маҳбуслар юборилди. Натижада, АҚШ расмийларига кўра, ҳар куни юзлаб ҳарбийлар ҳалок бўлади ёки яраланади.

Киев ҳақиқий рақамларни ошкор этмаётганига қарамасдан, Украина томони ҳам худди шундай йўқотишларга дучор бўлмоқда, деб ёзади газета. Захирада кўпроқ яхши тайёрланган пиёда қўшинлар сақланади, камроқ ўқитилган қўшинлар, жумладан, ҳудудий мудофаа бўлинмалари олдинги сафга юборилмоқда.

Америка Қўшма Штатларининг қурбонлар ҳақидаги сўнгги оммавий ҳисоботи ўтган йилнинг ноябрь ойида, бирлашган қўмондонлик қўмитаси раиси Марк Милли уруш бошланганидан бери ҳар бир томон 100 000 дан ортиқ аскарини йўқотган ва яраланганини айтганида берилган эди.

«Ҳозир бу кўрсаткич 100 000 дан ошиб кетди, деб айтган бўлардим», деди Милли январь ойида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Ўша ҳафта АҚШнинг юқори мартабали расмийлари Россия қурбонлари сони 200 мингга яқинлашганига ишонишларини айтишди. Бу Афғонистондаги йигирма йиллик урушда америкаликларнинг йўқотишидан саккиз баравар кўп, деб ёзади нашр.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг