18:17 / 04.02.2023
329

АҚШ миллиардер Малофеевнинг мусодара қилинган активларини Украинага беради

АҚШ миллиардер Малофеевнинг мусодара қилинган активларини Украинага беради
Константин Малофеев / Фото: Reuters
АҚШ санкциялари рўйхатига киритилган россиялик миллиардер Константин Малофеевнинг Қўшма Штатларда мусодара қилинган активлари Украинага ўтказилади. Бу ҳақда 3 февраль, жума куни АҚШ бош прокурори Меррик Гарленд Украина бош прокурори Андрей Костин билан учрашувда маълум қилди, деб ёзади CNN.

«Бугун мен мусодара қилинган Россия активларини Украинада фойдаланиш учун биринчи марта топширишга рухсат берганимни эълон қиламан, - дея Гарланднинг сўзларидан иқтибос келтирган телеканал. - Менинг санкциям билан бугун мусодара этилган маблағлар Украина халқини қўллаб-қувватлаш учун Давлат департаментига ўтказилади. Россиялик ҳарбий жиноятчилар Қўшма Штатларда бошпана топа олмайди».

CNN маълумотларига кўра, гап 5,4 миллион долларга тенг активлар ҳақида кетмоқда. Аввалроқ Нью-Йорк суди прокурорларга Малофеевнинг Денвер Sunflower Bank’идаги ҳисобрақами маблағларини мусодара қилишга рухсат берган. Идора маълумотларига кўра, у 2014 йилда ўзига нисбатан жорий этилган санкцияларни бузган ҳолда маблағларни ўзининг бизнес шеригига ўтказишга уринган. Тадбиркор мусодара қилиш талабига қарши чиқмади.

«Царьград» телеканали асосчиси Константин Малофеев 2014 йилдан бери Қрим ва Донбассдаги айирмачиларни молиялаштиришнинг муҳим манбаи сифатида кўрилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг