Марсда номаълум жисм аниқланди. Унга “Какао” номи берилди (фото)

Марсда номаълум жисм аниқланди. Унга “Какао” номи берилди (фото)
Фото: NASA
Американинг Curiosity ровери Марс юзасида бегона жисмни аниқлади. Унга “Какао” номи берилди. Маълум қилинишича, Curiosity аниқлаган жисмнинг узунлиги 30 сантиметрни ташкил қилади. Унинг таркиби асосан темир ва никелдан иборат.
Марсда номаълум жисм аниқланди. Унга “Какао” номи берилди (фото)
Фото: MarsCuriosity
Мутахассислар кейинчалик бу 90 фоиз темир ва 9 фоиз никелдан иборат тош эканини аниқлади. Ушбу таркибга эга объектлар темир метеоритлар деб аталади. Curiosity жамоаси Марсдаги янги объектга “Какао” деб ном берган.
Марсда номаълум жисм аниқланди. Унга “Какао” номи берилди (фото)
Фото: MarsCuriosity
Илгари Марсда арқон топилган эди. Предмет бегона ўсимликнинг илдизи бўлиши мумкин деб тахмин қилинган. Аммо кейинроқ бу Perseverance ровери 2021 йилда Марсга қўнган парашютнинг бир қисми экани маълум бўлган.

Curiosity марсоходи томонидан Марсни тадқиқ қилиш билан ўтган ўн йил мобайнида тўпланган архив маълумотлар таҳлил қилиниши натижасида Қизил сайёрада оммавий опал конлари борлиги маълум бўлганди. Бўлғуси “мустамлакачилар” учун опал заргарлик безаклари сифатида эмас, балки сув манбаи сифатида қизиқдир. Бу Марсдаги бўлғуси база тақдири учун муҳим кашфиёт ҳисобланади.

Шунингдек, Curiosity марсоходи Қизил сайёрада углероднинг ноодатий турини ҳам аниқлаганди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар