10:10 / 06.02.2023
726

Британия ташқи ишлар вазири Украинада тинчликка эришишнинг энг тезкор йўлини айтди

Британия ташқи ишлар вазири Украинада тинчликка эришишнинг энг тезкор йўлини айтди
https://daryo.uz/static/2023/zulfiya/photo_2023-02-05_18-11-44.jpg
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Украинани Россиядан ҳимоя қилиш учун қуроллантиришга ёрдам бериш тинчликка эришишнинг энг тезкор йўли эканини айтди. Вазир Times оф Малта нашрида тегишли мақоласини чоп этди.

Клеверлининг сўзларига кўра, барча “авторитар ҳукмдорлар” сингари, Россия президенти Владимир Путин ҳам фақат рақибларининг кучига муносабат билдиради.

Путин 2022 йил декабрь ойида Украина раҳбари Владимир Зеленскийнинг 10 банддан иборат тинчлик режасини рад этганди. Шунинг учун Буюк Британия ва Киевнинг дўстлари Украинанинг жанг майдонида муваффақият қозониши учун ҳамма нарсани қилмоқда.

Айнан шу сабабли Германия ва АҚШ Британияга қўшилиб украиналикларга танклар юборишидан хурсандман. Украиналикларга урушни якунлаш учун зарур воситаларни бериш тинчликка эришишнинг энг тезкор ва ҳатто ягона йўлидир
”, — дейди Британия ТИВ раҳбари.

Аввалроқ Жеймс Клеверли Буюк Британия Россияни Украинага бостириб кириши учун жавобгарликка тортмоқчи бўлган халқаро ҳамкорлар гуруҳига қўшилганини маълум қилганди. Коалицияда ҳуқуқий тажрибаси алмашиниб, Россия раҳбариятини ҳаракатлари учун тўлиқ жавобгарликка тортиш имконияти ўрганилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг