12:12 / 06.02.2023
308

Абдулазиз Комилов Италияда мудофаа вазири ва бошқа расмий шахслар билан учрашди

Абдулазиз Комилов Италияда мудофаа вазири ва бошқа расмий шахслар билан учрашди
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили, президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегациянинг Италияга ташрифи якунланди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Жорий йил 29 январь - 2 февраль кунлари бўлиб ўтган ташриф давомида Италия президентининг дипломатик маслаҳатчиси Фабио Кассезе, Вазирлар кенгаши раисининг дипломатик маслаҳатчиси Франческо Тало, мудофаа вазири Гвидо Крозетто, ички ишлар вазири Маттео Пиантедози, ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирининг ўринбосари Эдмондо Чириелли ва Италия ҳукуматининг бошқа расмий шахслари билан учрашувлар ўтказилди.

Ташриф доирасида Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъю, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси президенти Aльваро Ларио, Италия халқаро ташкилотлар жамияти вице-президенти Р.Сесса билан икки томонлама музокаралар ўтказилди.

Тадбирлар чоғида сиёсий, иқтисодий, савдо-инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди.

Минтақавий ва халқаро хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. 2023 йилга режалаштирилган икки томонлама тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг