14:43 / 06.02.2023
655

АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)

АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)
АҚШнинг Ню-Хемпшир штатида ҳафта охирида мамлакат тарихидаги энг совуқ ҳарорат қайд этилди. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.

Метеорологлар маълумотига кўра, термометрлар Вашингтон тоғининг тепасида -42 даража совуқни кўрсатган, тоғда шамол тезлиги 160 км/соатга етган. NASA Вашингтон тоғининг тепасида ҳаво ҳарорати Marsдаги ўртача ҳароратдан бироз совуқроқ эканини айтди. АҚШда аввалги рекорд 2004 йилда ўрнатилиб, ўшанда ҳаво -38,8 совуқ бўлган.

Нодавлат нотижорат Mount Washington Observatory томонидан ёзиб олинган видео кучли шамолнинг тоғ чўққисига Арктикадан қандай етиб келганини кўрсатади.

Аввалроқ Афғонистонда аномал совуқдан 170 кишига вафот этгани, уларнинг 50 нафари болалар экани ҳақида хабар берилганди. Қурбонларнинг аксарияти уйини иситолмагани ортидан вафот этган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг