08:00 / 07.02.2023
575

Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сони 4350 нафардан ошди

Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сони 4350 нафардан ошди
Фото: AP
Ҳозирга қадар келиб тушган маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзила оқибатида камида 2921 киши, Сурияда эса 1444 киши ҳалок бўлган.

Анқара ва Дамашқ расмийларининг 6 январь, душанба куни маълум қилишича, эпицентри Туркия жануби-шарқида ва қўшни Сурияда бўлган зилзила оқибатида аллақачон 4300 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Туркияда душанба оқшомида табиий офат оқибатида 2921 киши ҳалок бўлди, 15834 киши жароҳат олди, деб хабар берди Туркия Фавқулодда вазиятлар департаменти (AFAD) раҳбари Юнус Сезар, Anadolu агентлигига. AFP ахборот агентлигига кўра, Сурияда камида 1444 киши ҳалок бўлган, 3530 киши яраланган.

7,7 магнитудали зилзила эпицентри 7 км чуқурликда бўлган, Туркия жанубидаги Қаҳраманмараш вилоятида эрталаб соат 4:17 да содир бўлган. Ерости силкинишларининг оқибатлари Туркия ва қўшни Суриянинг кўплаб ҳудудларига таъсир кўрсатди. Ер силкинишлари кун давомида давом этди.

Бу фалокат Туркия тарихидаги 1939 йилдан бери энг кучлиси бўлди. Ўшанда 7,8 магнитудали зилзила натижасида 33 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганди.

Жаҳон ҳамжамияти икки давлатга ўз ёрдамини таклиф қилди. Европа Иттифоқига раислик қилаётган Швеция зилзила муносабати билан Европа Иттифоқидаги фалокатга жавоб бериш энг юқори тизимини - Интеграциялашган сиёсий инқирозга жавоб бериш (IPCR) механизмини жорий қилишни бошлади. Бундай механизм Европа Иттифоқи мамлакатлари, институтлари ва бошқа томонлар даражасида қарор қабул қилишни осонлаштириш ва тезлаштириш учун ишлаб чиқилган.

Брюссел ўндан ортиқ қидирув-қутқарув гуруҳларини сафарбар қилди, хариталаш хизматларини кўрсатиш учун ўзининг Copernicus сунъий йўлдош тизимини фаоллаштирди ва Суриядаги жабрланганларни гуманитар ёрдам дастурлари орқали қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди, деди Европа комиссияси вакили.

Европадан ташқари, Россия, Украина, Исроил, АҚШ ва бошқа давлатлар расмийлари ҳам ўз ёрдамларини таклиф қилишди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг