date
views 1 901

Қодиров Украинадан кейин қайси давлат «денацификация» қилиниши кераклигини айтди

Қодиров Украинадан кейин қайси давлат «денацификация» қилиниши кераклигини айтди
Рамзан Қодиров Украинадан кейин «денацификация ва десатанизация»ни Польшада ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда у ўзининг телеграм-каналида ёзган.

Чеченистон раҳбари Польша расмийларининг АҚШдан “Польша Украинага берган қурол эвазига” янги қурол сўраганига изоҳ берган ва «поляклар ўз вақтида ақлини йиғиб олганини» айтган.

«Украинани қўллаб-қувватлаш доирасида Варшава ўзининг ҳарбий ресурсларини тугатиб қўйиб, саросимага тушди: агар ҳарбий ҳаракатлар муваффақиятли якунланганидан сўнг, Россия кейинги мамлакатни денацификация ва демилитаризация қилишни бошласа нима бўлади? Ахир, харитада Украинадан кейин Польша турибди!» – деб ёзган Қодиров. Шундан сўнг у «у сатанизмга қарши кураш бутун Европа ва биринчи навбатда, Польша ҳудудида давом этиши кераклигини бир неча бор таъкидлаганини қўшимча қилган.

Қодиров, шунингдек, Россия Силезияда референдум ўтказишда «ташкилий ёрдам кўрсатиши» мумкинлигини таъкидлаган, чунки унинг фикрича, Польшанинг бу ҳудуди гўё «алоҳида мустақил мақомга лойиқ ва у ерда зудлик билан референдум ўтказиш зарур». Силезия Чехия Республикаси билан чегарада жойлашган.

Россия пропагандаси биринчи марта Украинанинг «десатанизацияси» ҳақида ўтган йилнинг кузида гапирган эди. Россия давлат оммавий ахборот воситалари Россия “гуноҳдан ҳалок бўлган дунёда ҳақиқий эътиқоднинг сўнгги қалъаси, Украина халқини шайтон чангалидан қутқаришга ҳаракат қилмоқда”, деган чўпчакни тарқата бошлади. «Десатанизация» тарафдорларидан бири Рамзан Қодиров бўлиб, бу амалиётни «дешайтанизация» деб атаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қодиров Украинадан кейин қайси давлат «денацификация» қилиниши кераклигини айтди