01:15 / 08.02.2023
708

Челси клубининг собиқ ҳужумчиси вайроналар остидан тирик ҳолда топилди

Челси клубининг собиқ ҳужумчиси вайроналар остидан тирик ҳолда топилди
Челси ва Ньюкаслнинг собиқ ҳужумчиси Кристиан Атсу душанба куни Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзиладан сўнг бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган эди, дея хабар беради Sabah нашри.

Туркиянинг Ҳатайспор клубида тўп сурган ганалик футболчи қулаган бино вайроналари остида кўмилиб қолган. Вайроналарни очиш пайтида қутқарувчилар уни тирик ҳолда топишди. Зилзила оқибатида жароҳат олган спортчи шифохонага ётқизилган.

31 ёшли футболчи Саудия Арабистони жамоасида бир йил тўп сурганидан сўнг турк жамоасига келиб қўшилган эди.

Гана президенти Нана Акуфо-Аддо қутқарилишидан олдин Туркия халқига ҳамдардлик билдирди ва ижтимоий тармоқдаги саҳифасида: “Бизнинг қабиладошимиз, Ганалик Кристиан Атсу тирик ва соғ-саломат топилишини сўраб дуо қиламиз”, дея хабар қолдирган эди.

Кристианнинг дўсти, туркиялик хайриячи Иброҳим Квартенг зилзиладан кейин унга қўнғироқ қилмоқчи бўлгани, бироқ унинг телефони алоқа доирасидан ташқарида бўлганини айтган.

Квартенг Ганада собиқ маҳбусларнинг жамиятга қайта интеграциялашуви, иш топиши ва жиноят йўлидан қайтишига ёрдам берадиган хайрия жамғармасини бошқаради. Унинг сўзларига кўра, Кристиан Атсу ўз ташкилоти учун ягона йирик ҳомий бўлган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг