10:40 / 08.02.2023
280

Машҳур масжиднинг кичрайтирилган нусхаси Индонезияда очилади

Машҳур масжиднинг кичрайтирилган нусхаси Индонезияда очилади
Рамазон ойи арафасида 14 000 кишилик муҳташам Шайх Зайд масжиди очилади. "Индонезиядаги Шайх Зайд масжидининг оммавий очилиши бу йил Рамазон ойи олдидан бўлиб ўтади", деди мамлакатнинг дин ишлари бўйича вазирлик ходими. Ҳукумат янги масжид сайёҳларни ўзига жалб қилиши ва Ислом марказига айланишидан умид қилмоқда.

Марказий Жавада жойлашган Соло шаҳридаги масжид Абу-Дабидаги БААнинг марҳум президенти Шайх Зайд бин Султон ал-Наҳаён номи билан аталадиган машҳур иншоотнинг кичрайтирилган нусхасидир.

Дин ишлари вазирлиги масжидлар бўлими бошлиғи Акмал Салим Руҳананинг айтишича, ҳозирда масжид очилиш арафасида ва қурилиш ишлари якуний босқичига етиб қолган.

“Масжидни Рамазондан олдин очишимиз керак, чунки биз муқаддас ой учун бир қанча дастурлар тайёрлаб қўйганмиз”, деди Руҳана Arab News телеканалига берган интервьюсида.

"Масжид Индонезия ва БАА ўртасидаги яқин дўстлик тимсоли бўлиб, ҳар икки давлат расмийлари томонидан бошқарилади", дея қўшимча қилди Руҳана. Иккала ҳукумат ҳам тез орада бир шаҳарда Ислом маркази қуришни режалаштирмоқда.

Бу икки давлат ўртасидаги яхши муносабатлар, Индонезия ва БАА ўртасидаги дипломатик алоқалар ҳамда икки президентнинг яқинлиги ва дўстона муносабати ифодасидир”, деди у.

Расмийлар, шунингдек, масжид диний туризмни ривожлантириши мумкинлигидан умид қилмоқда.

"Соло шаҳридаги Шайх Зайд масжидининг бир қисми ёшлар Ислом динини ўрганиши учун ўқув марказига айлантирилади", деди Соло шаҳар ҳукумати вакили Хени Эрмавати Arab News'га берган интервьюсида. "Ушбу гўзал бино бутун дунё сайёҳлари учун диққатга сазовор жойга айланиши керак", дея қўшимча қилди у.

Индонезия ҳукумати Абу-Дабидаги масжиднинг эскизини чизиш учун машҳур архитекторларни жалб қилган. 14 000 киши сиғадиган масжидда ер ва гиламларга батик нақшлари, минтақага хос дизайн элементлари туширилган. Батик - Индонезиядаги қадимий санъат тури бўлиб, анъанавий равишда матоларга мумга чидамли бўёқ ёрдамида чизилган.

Ҳали омма учун очиқ бўлмаса-да, масжид аллақачон Соло ва бутун мамлакат бўйлаб шов-шувга сабаб бўлган, аҳоли ва меҳмонлар уни томоша қилиш ва суратга олиш учун ҳудудга оқиб келишмоқда.

"Ушбу масжиднинг мавқеи Индонезия фуқароларига мамлакат ва БАА ўртасидаги муносабатларнинг муҳимлигидан гувоҳлик бериши керак, бу иккала мамлакат учун ҳам фойдалидир", деди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг