11:30 / 09.02.2023
243

Риши Сунак Украинага Challenger 2 танкларини етказиб беришга ваъда берди

Риши Сунак Украинага Challenger 2 танкларини етказиб беришга ваъда берди
Британиянинг Challenger 2 танклари март ойида Украинага етиб боради. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Риши Сунак маълум қилди.

«Биз ўз техникаларимизни ўз иттифоқчиларимизга етказиб беришни тезлаштирамиз. Ўтган ҳафта Буюк Британияга келган украиналик экипажлар келаси ой Украина суверен ҳудудини ҳимоя қилиш учун Challenger 2 танкларидан фойдаланади», – деди у Украина президенти Владимир Зеленский билан қўшма матбуот анжуманида.

Шунингдек, Британия бош вазири Украинага ҳарбий ёрдам беришнинг ҳар қандай кўринишига тайёр эканлигини айтди.

«Аввало, биз Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақида гап кетганда, биз ҳеч нарсани истисно қилмаслигимизни узоқ вақт давомида очиқ айтдик. Қирувчи самолётлар ҳақида гап кетганда, албатта, улар суҳбатнинг бир қисмидир», — деди бош вазир.

Жорий йилнинг 16 январь куни Буюк Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес Лондон Киевга Challenger 2 танклари, AS-90 қуроллари ва Bulldog зирҳли транспортёрларини етказиб беришини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча 8 февраль куни Украина президенти Владимир Зеленский Буюк Британияга ташриф буюрди ва бош вазир Риши Сунак билан учрашди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг