
9 февраль куни эрталаб Новосибирскдаги беш қаватли турар-жой биносида газ портлаши содир бўлди, иккита кириш қисми қулаб тушди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, бир киши ҳалок бўлган, аввалроқ ҳалок бўлган, деб ҳисобланган яна бир киши қутқарилган, саккиз киши жароҳатланган.
Портлашдан кейин ёнғин бошланиб, 300 квадрат метр майдонга тарқалди. Ҳудуд вайроналардан тозаланмоқда, деб хабар беради ТАСС нашри.
"Бу газ-ҳаво аралашмасининг портлаши эди. Ҳозирда ёнаётган хонадонларни ўчириш, вайроналарни тозалаш ишлари олиб борилмоқда", деди қутқарувчилардан бири нашрга берган интервьюсида.
Турар-жой биносидан 50 киши эвакуация қилинди, деб хабар қилди Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Вазирлик ходимлари уйнинг ертўласидан жабрланган бир аёлни топиб, уни касалхонага олиб боришган, деб хабар берди РБКга департамент матбуот хизмати.
"Ёнғин ва қутқарув бўлинмалари қулаган кириш эшиги остидаги ертўладаги вайроналарни тозалаш чоғида ёрдам сўраётган аёл овози эшитилган. Автонарвон ёрдамида плита олиб ташланган ва жабрланувчи қутқариб қолинган", дейилади хабарда.
Уй вайроналари остида яна уч киши қолган бўлиши мумкин, деди Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Новосибирск вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Виктор Орлов. Унинг таъкидлашича, портлаш ва ёнғин оқибатида 30 га яқин хонадон зарар кўрган.
Воқеа жойида 197 киши ва 61 техника ишламоқда.
Тергов қўмитаси томонидан хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш (Жиноят кодексининг 238-моддаси 3-қисми) моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар