date
views 331

Земфира ва собиқ депутат Гудков Россияда «хорижий агент» деб тан олинди

Земфира ва собиқ депутат Гудков Россияда «хорижий агент» деб тан олинди
Дмитрий Гудков / Фото: AP
Россия Адлия вазирлиги қўшиқчи Земфира, шунингдек, собиқ депутат Дмитрий Гудков ва сиёсатшунос Аббос Галямовни «хорижий агентлар» реестрига киритди.

Россиялик қўшиқчи Земфира 10 февраль, жума куни Россия Адлия вазирлиги томонидан юритиладиган «хорижий агентлар» реестрига киритилди. Россия департаменти бу қарорни санъаткорнинг «Украинани қўллаб-қувватлагани, дўст бўлмаган мамлакатларда урушга қарши чақириқлар янграган концертлар ўтказганлиги, хорижий манбалардан ёрдам олгани» билан асослайди.

Бундан ташқари, Россия Адлия вазирлиги бу рўйхатга Давлат думасининг собиқ депутати Дмитрий Гудков ва сиёсатшунос Аббос Галямовни ҳам киритди. Агентлик маълумотларига кўра, Гудков «Украинани қурол-яроғ билан таъминлаш ва Россияга қарши санкциялар қўллашга чақирган, хорижий тузилмалар тақдим этган ахборот платформаларида эксперт ва респондент сифатида иштирок этган». Адлия вазирлигига кўра, Галямов хорижий тадбирларда нутқ сўзлаган, шунингдек, «хорижий агентлар томонидан яратилган материалларни тарқатган» ва урушга қарши чиққан.

Улар билан биргаликда Россия идораси ёзувчи Александра Казанцева, «Насилию.нет» жамғармаси раҳбари Анна Ривина, журналист Сергей Асланян, математик Сергей Шпилкин ва фаол Татяна Намазбаеваларни «хорижий агентлар» рўйхатига киритди. Улар кўпчилигининг Адлия вазирлиги рўйхатига қўшишга сабаб сифатида «давлат органлари фаолияти тўғрисида нотўғри маълумотлар» тарқатилиши, деб кўрсатилган.

2023 йил бошида Россия ҳукумати қўшиқчи Монеточка ва мусиқа танқидчиси Артемий Троицкийни рўйхатга киритди, аммо улар шундоқ ҳам узун рўйхатни шунчаки тўлдирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Земфира ва собиқ депутат Гудков Россияда «хорижий агент» деб тан олинди