date
views 724

Афғонистонда “Толибон” кучлари ва ИШИД жангарилари тўқнашмоқда

Афғонистонда “Толибон” кучлари ва ИШИД жангарилари тўқнашмоқда
Фото: AP Photo
Афғонистонда Кобул хавфсизлик кучлари ИШИД жангарилари бошпанасига ҳужум қилди, томонлар ўртасида тўқнашув бошланди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

“Толибон” матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид томонлар ўртасида кечаётган урушни тасдиқлади. У Кобул шаҳрининг Ҳашт туманида ИШИДнинг муҳим бошпанасига қарши операция бошлангани, шу пайтгача бир неча киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Таъкидланишича, мазкур операцияда Кобулдаги ҳужумлар ва жиноятларда иштирок этган жангарилар нишонга олинмоқда, Мужоҳид улар орасида чет эл фуқаролари ҳам борлигини айтмоқда. Ҳозирда ИШИДга қарши операция давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИШИД жангарилари Хитой, Ҳиндистон ва Эроннинг Афғонистондаги элчихоналарини нишонга олиш билан таҳдид қилганди. БМТ ҳисоботига кўра, Афғонистон шарқидаги Кунар, Нангаҳор ва Нуристон вилоятларида қўшни Покистон билан чегарадош бўлган ҳудудда ИШИДнинг 6 000 нафар жангчиси бор.

Январь ўрталарида АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда ҳужумларни молиялаштирган ИШИД террорчилик ташкилоти етакчиларидан бири Билол ал-Суданий йўқ қилганди. У Сомалидаги операциясида отишма оқибатида ҳалок бўлганди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда “Толибон” кучлари ва ИШИД жангарилари тўқнашмоқда