11:13 / 14.02.2023
143

Германия украиналикларни Leopard 2'ни бошқаришга ўргатишни бошлади

Германия украиналикларни Leopard 2'ни бошқаришга ўргатишни бошлади
Фото: Getty Images
13 февраль куни Бундесвер украиналик ҳарбий хизматчиларга Leopard 2 асосий жанговар танкларини бошқаришга ўргатишни бошлади, деб маълум қилди Германия Мудофаа вазирлиги вакили.

Машғулотлар Мунстердаги (Қуйи Саксония) танк қўшинлари мактабида бўлиб ўтмоқда ва биринчи чорак охирида танкларни Украинага топшириш билан «синхрон» тарзда якунланади.

Берлин Киевга 14 та Leopard 2А6 танкларини ваъда қилган.

Германия ҳукумати Украинага 178 та Leopard 1 танкини топширишга рози бўлди, деб ёзди Spiegel ўз манбаларга таяниб. Нашр маълумотларига кўра, расмий таъминот ҳақида яқин орада эълон қилинади.

Танкларнинг бир қисми ёзда Украинага етиб боради. Бироқ, таъминотнинг асосий қисмини Киев 2024 йилда олади. Business Insider аввалроқ Германия Украинага 187 та Leopard 1 танкини юбориши ҳақида хабар берган эди.

Spiegel маълумотларига кўра, Украина камроқ танк олиши ҳам мумкин. Чунки танкларни таъмирлаш учун уларнинг баъзиларини қисмларга ажратишга тўғри келади.

Шу билан бирга, Rheinmetall қуролсоз компанияси бош директори Армин Паппергер 2023 йил охиригача Украинага 20-25 та Leopard 1 танклари етказиб берилишини айтди. Қолган 88 та танк 2024 йилда жўнатилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг