13:53 / 15.02.2023
189

Германия: Украинага «баҳорги ёрдам пакети» қуролларни ўз ичига олади

Германия: Украинага «баҳорги ёрдам пакети» қуролларни ўз ичига олади
Борис Писториус / Фото: Picture Alliance
Германия мудофаа вазири Борис Писториус Украинада уруш узоқ давом этишини кутмоқда. «Уруш тез орада тугамайди», деди у Брюсселда НАТО давлатларидан келган ҳамкасблари билан учрашув олдидан.

Қисқа муддатда Украина ҳам, Россия ҳам ғалаба қозона олмайди, шунинг учун Киев Россия агрессиясидан самарали ҳимоялана олиши учун унга қурол-яроғ етказиб беришга тўғри урғу бериш муҳим, деди Писториус.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ўқ-дорилар етказиб беришни кучайтириш устувор вазифа ҳисобланади. Украина учун Германиянинг «баҳорги қурол-яроғ ёрдам пакета» йўлда, дея таъкидлади у.

Писториус Украинада замонавий Leopard 2А6 танкларидан иборат батальонни тезда тузиш имкониятига шубҳа билан қаради. Ҳозирча Германиядан атиги 14 та, Португалиядан эса яна учта танк тайёрланмоқда. Leopard танкларини бошқа давлатлар томонидан етказиб бериш ҳозирча муҳокама қилинмаяпти, деди у.

Бундан ташқари, Писториус Германия Украинага берилган Gepard танклари учун ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни қайтадан бошлашини айтди. Мудофаа компаниялари билан зарур шартномалар аллақачон имзоланган, Rheinmetall яқин келажакда ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни бошлайди, дея қўшимча қилди у.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг