![Россия қўшинлари бир кечада Украина ҳудудига 32 та ракета учирди](/uploads/posts/2023-02/6mml12jk1zn_maf1yomwrfdopfh_myi.jpg)
Фото: AP
Россия қўшинлари кеча тунда навбатдаги ўқ узиш чоғида Украина ҳудудига ҳаво ва денгиздан 32 та қанотли ракеталарни учирди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари хабар берди.
УҚК Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Украина ҳаво мудофааси 14 та Х-101/Х-555, «Калибр» қанотли ракеталарини ҳамда иккита Х-59 бошқариладиган ракеталарини йўқ қилган, бироқ бир нечта Х-22 ракеталари ўз нишонларига етиб борган.
Улар Украина шимоли ва ғарбидаги, шунингдек, Днипропетровск ва Кировоград вилоятларидаги муҳим инфратузилма объектларига зарба берди, деб хабар қилди Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Telegram’да.
«Россияликлар тактикани бироз ўзгартирди. Улар сохта нишонлардан фойдаланиб, фаол разведка ишларини олиб боришмоқда», - деб ёзади у.
Украина расмийларига кўра, Павлоградда ракета ҳужуми оқибатида 79 ёшли аёл ҳалок бўлган, яна саккиз киши жароҳатланган. 50 та турар жой биноси ва битта корхона зарар кўрган.
Лвив вилоятида муҳим инфратузилма объекти шикастланган. Бундан ташқари, Полтава ва Кировоград вилоятларидаги Кременчуг ва Кропивницкийга зарбалар берилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар